“Адолат тарозиси” радио лойиҳаси: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

    “Kamolot FM 90,8” радиосида “Адолат тарозиси” радио лойиҳасининг навбатдаги сони “Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамиша  ҳимояда” мавзуига бағишланди.  Унда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан  Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг  мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек,  2017 йил  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш   бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  Фармони билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Федерация томонидан бир қатор чора-тадбирларни  самарали амалга оширилаётганлиги ҳақида ҳам  маълумотлар бериб ўтилди.

    Маълумки, “Адолат тарозиси” радио лойиҳаси очиқ мулоқот шаклида бўлиб, унга ажратилган эллик дақиқа давомида радиотингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлари ва ўйлантираётган муаммолари бўйича мурожаат қилиш имкониятига эгалар. Эшиттириш давомида истеъмолчилардан савдо-сотиқ, жамоат транспорти, маиший сервис соҳалари бўйича тушган саволларга Федерация бўлим бошлиғи У.Мансурова томонидан тўлиқ  жавоблар берилди.