АККУМУЛЯТОРНИНГ ПУЛИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛДИ

Тахтакўпир тумани “Қараой” МФЙ рақамсиз уйда яшовчи Бердияр Ережепов Нукус шаҳри “Саранча” маҳалласида жойлашган “Рамзес” дўконидан автомашина учун 885 минг сўмга аккумулятор ҳарид қилган. Аммо унинг кафолат муддати тугамасдан носоз бўлиб чиққан. Бундан истеъмоли норози бўлиб, алмаштириб беришни талаб қилса, сотуви рад жавобини берган.

Шунда фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди. Ариза Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчининг аккумулятор учун тўлаган пули қайтариб олиб берилди.