БАРЧАМИЗ — ИСТЕЪМОЛЧИМИЗ!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссия” республика кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳамда кўрик танловнинг  биринчи босқичида ғолибликни қўлга киритган маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари уч шарт асосида беллашдилар.

Қизиқарли ва баҳсларга бой бўлган кўрик-танлов якунида биринчи ўринни Андижон шаҳар “Машал” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси эгаллади. Иккинчи ўринни эса Хўжаобод тумани “Бешкарам”  МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси қўлга киритди. Жалақудуқ тумани “Хамза” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясига учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.