БАРЧА ШАРОИТЛАР ФУҚАРОЛАР УЧУН!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда бир қатор манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан жорий йилнинг 16 февралидан “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловига старт берилган эди.

Кўрик-танлов Шеробод туманида 2018 йил 20 феврал куни тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Кўрик-танлов қатнашчилари биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун беллашишди ва ғолиблар махсус диплом ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди. Тумандаги “Чўйинчи” махалласида ташкил этилган фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси энг намунали деб топилди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, мазкур кўрик-танлов 21-февраль куни Чимбой туманида ҳам бўлиб ўтди. Кўрик-танлов туман ҳудудидаги фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари ўртасида ўтказилди. Чимбой туманидаги кўрик-танловда “Қизил узек” ОФЙ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ғолиб бўлди ва кейинги босқича йўлланмага эга бўлди.

22 февраль куни Асака туманида ўтказилган кўрик-танловда “Бозорбоши” МФЙ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси комиссияси ғолиб бўлиб вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Бу каби кўрик-танловларнинг ўтказилиши фуқароларнинг истеъмол маданиятини оширишга, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини кучайтиришда катта аҳамиятга эгадир.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танлови мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.