БИЗНИНГ БАХТИМИЗ — БОЛАЛАР КУЛГУСИДА!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарияти Марҳамат тумани “Бозорбоши” МФЙ “Чуқур” маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони 9 ёшли Исмоилова Зулайхонинг ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюришди.

Федерация раҳбарияти томонидан унинг оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди ҳамда Зулайхо учун зарур бўлган шароитларни яхшилашда федерациянинг кўмаги берилиши таъкидланди.