Бухоро вилояти. Бажарилмаган хизматлар учун ҳақ олинмайди

Когон шаҳар, Гулобод кўчаси, 25 уйда яшовчи фуқаро Ориф Нарзиев шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, О.Нарзиев 2017 йил май ойида ўғлининг никоҳ тўйи маросимини видеотасвирга тушириб маросим диски ва фотоальбомини тайёрлаб бериши учун Хуршид Бобожоновга 1 200 000 сўм миқдоридаги тўловни амалга оширади. Аммо, келишилган муддатда маросим диски ва фотоальбоми тўлиқлигича видеотасвирчи томонидан тайёрлаб берилмайди. Шундан сўнг, жамият ходимларининг кўмаги билан бажарилмаган хизматлар учун тўланган 350000 сўм миқдоридаги маблағ Х.Бобожонов томонидан истеъмолчига қайтарилди.