Бухоро вилояти. Жарима асоссиз бўлиб чиқди

Ромитан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ромитан тумани, Хўжаубон МФЙ Деҳикўхна қишлоғида яшовчи Бўстон Элов ариза билан мурожаат қилиб, хонадонига тумангаз филиали ходимлари бориб, газ ўлчагич ускунаси давлат муҳрига шикаст етказилган деб,   717 627 сўм жаримага тортилганлиги ҳолатидан амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат туман жамияти ҳамда тумангаз филиали масъул  мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчи хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг давлат муҳрига шикаст етмаганлиги маълум бўлди.

Жамият ходимлари кўмаги билан хонадонга ҳисобланган асоссиз қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, нореал қарздорлик тумангаз филиали ундирув рўйхатидан чиқарилиб, ариза истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.