Бухоро вилояти. Кредит муаммоси ҳал қилинди

Когон шаҳар Варахша кўчаси 12-уйда яшовчи Руқия Хасанова яхши ниятлар билан уйи учун маиший техника жиҳозлари олиш учун  шаҳар Халқ банкидан кредит олишни режалаштирди. Шу мақсадда 2017 йил июнь ойида 5 600 000 сўм миқдорда кредит шартномасини тузиб, шундан 10 фоизи яъни 560 000 сўм миқдорида нақд пул  тўлади.  Шундан сўнг хизмат кўрсатувчи банк ходимлари томонидан истеъмолчига савдо дўконидан истеъмол буюмларини олиш учун  тўлиқ кредит суммаси учун тўлов топшириқномаси берилган. Ушбу топшириқнома орқали  Р.Ҳасанова керакли истеъмол товарларини савдо дўконидан бориб олган. Орадан уч ой вақт ўтган бўлса-да, Халк банки томонидан ушбу кредит пуллари савдо дўкони ҳисоб рақамига кўчириб берилмайди. Натижада савдо ходими билан мижоз ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади.

Жамият ходимлари кўмаги билан бир кун мобайнида кредит пуллари савдо дўкони ҳисоб рақамига кўчириб берилди.