Бухоро вилояти Сотувчининг найранги ўтмади

Ромитан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Газли шахри Амир Темур кўчаси 29-хонадонда яшовчи истеъмолчи Феруза Саидовадан шикоят ариза келиб тушди. Истеъмолчи ўз аризасида Бухоро шаҳар “Абдул Боқи Рахмон” МЧЖга қарашли мебель дўконидан 5 800 000 сўмга мебель харид қилади, аммо сотувчи томондан сифатсиз мебель етказиб берилганлигидан норозилигини маьлум қилади.Сотувчи сифатсиз мебелни сифатлисига алмаштириб бераман деб иккинчи маротаба яна сифатсиз мебель жўнатади, ноҳақликка чидолмаган истеъмолчи тўланган барча суммани қайтаришни талаб қилади, сотувчи  эса истеъмолчи мурожаатини рад этади. Шундан сўнг Ромитан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари шикоят ариза юзасидан аниқлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганишганда, сотувчи томонидан чиндан ҳам истеъмолчига сифатсиз мебель етказиб берилганлиги аниқланди. Жамият ходимлари томонидан сотувчига тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг қисқа вақт ичида мебелга тўланган пул тўлиқ қайтариб берилишига эришилди.