Бухоро вилояти. Суд қарори бекор қилинди

Бухоро вилояти Бухоро туман Кўчкумар ҚФЙ, Сафкарда қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Набиев, “Бухоротумангаз” филиали ходимлари хатти-ҳаракатларидан, яъни нореал ортиқча қарздорлик ҳисоблаб Фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро судига даъво аризаси киритганлиги ва ортиқча ҳисобланган 8 044 000 сўмлик нореал қарздорлик ва 1 206 600 сўмлик давлат божи тўловлари бўйича суд қарори чиқариб ижрога қаратилганлигидан норози бўлиб Федерациянинг 1091 ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат зудлик билан Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро судига суд буйруғини бекор қилиш бўйича эътироз хати киритилди ва жорий йилнинг 6 ноябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро суди томонидан суд буйруғини бекор қилиш бўйича ажрим чиқарилди.

Ушбу ажримга асосан истеъмолчига ҳисобланган 8 044 000 сўмлик нореал қарздорлик ва 1 206 600 сўмлик давлат божи тўловлари бекор қилинишига эришилди.