Бухоро ИККИ МАРОТАБА ЕЧИБ ОЛИНГАН ПУЛ ҚАЙТАРИЛДИ

Когон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш жамиятига келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга аҳолида этибор қаратмокда. Хусусан, Когон шаҳар Боғчинор кўчаси 6/11 хонадонда яшовчи Дилором Файзуллаева ариза билан мурожаат қилган эди. Истеъмолчи 26.12.2017 йилда Когон шаҳридаги Соҳибкор дехқон бозорида жойлашган савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган. Тўловни пластик карточкаси орқали амалга оширган. Харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи гарчи  94 000 сўм бўлса-да, сотувчи томонидан икки маротоба 94 000 сўмдан ечиб олинган, аммо  сотувчи ўзи янглишиб буни  очиб олганини  тан олмаган. Ўрганишлар натижаси истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди ва ортиқча ечиб олинган маблағ эгасига қайтариб берилишига эришилди.