ВИДЕО РОЛИКЛАР ТАНЛОВИ

Ноутбук, планшет ёки смартфон ютиб олишни истайсизми….?

Сизда ажойиб имконият бор…..

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси аҳоли, айниқса ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Сен буни билишинг керак!”, “Бу сен учун муҳим” мавзуларида видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда профессионал камера билан ишлаш тажрибасига эга мутахассислар билан бирга ҳаваскор ижодкорлар ҳам қатнашиши мумкин.

Танлов учун юборилган видеороликлар Федерациянинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқларига жойлаштирилади.

Ижтимоий тармоқларда мазмуни ва ғояси намунали деб эътироф этилган, яъни ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз (лайк) тўплаган видеороликлар муаллифларига ноутбук, планшет ва смартфонлар совға қилинади.

Танлов шартлари:
Видеоролик мавзуси истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган саҳна кўринишини, хусусан:
– Давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг виртуал ва бошқа турдаги қабулхоналарига мурожаат қилиш маданиятини ошириш;
– Умумий овқатланиш;
– Уй-жой коммунал;
– Савдо;
– Тиббий хизмат кўрсатиш;
– Транспорт;
– Сервис ва бошқа соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва истеъмол маданиятини оширишни қамраб олиши керак.

Ролик хронометражи 30 сониядан 1,5 дақиқагача бўлиши лозим

Танлов материаллари жорий йилнинг 1 май кунига қадар қабул қилинади.

Имкониятни қўлдан бой берма! Ўз совғангни ютиб ол!