“ВИФЕРОН”НИНГ НАРХИ ҚАНЧА?

2018 йил 5 февраль куни Навоий вилояти Навоий шаҳри И.Каримов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Исомиддинова Ҳур инисонинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳридаги 10-кичик ҳудудда жойлашган Деҳқон бозори ёнидаги 48-сонли дорихонадан “Виферон” дорисини 174 минг сўмга сотиб олганлиги, аммо ушбу дори бошқа дорихоналарда 65 минг сўм нархда сотилаётганлигини билдириб, дорини шу нархда сотиб олишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат тегишли тартибда жамият мутахассислари томонидан фуқаронинг ўзи иштирокида ўрганиб чиқилди ва фуқарога 48-сонли дорихонадан “Виферон” дориси 65 минг сўмга олиб берилиб, муаммо ижобий ҳал этиб берилди. Ўрганиш якунида фуқаро шаҳар жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.