Емаган сомсага пул…

Пайариқ тумани “Ғаллакор” маҳалласида истиқомат қилувчи М.Ҳаққулов, Самарқанд шаҳридаги “Шарқ” кафесида ўртоқлари билан овқатланади. Таом учун мижоздан йигирма 21 минг сўм ортиқча пул ҳисоб-китоб қилиниб, тўлаши талаб этилган. Фуқаро сотувчидан нима учун ортиқча пул ҳисоблаётгани сўралган. Кафе кассири эса истеъмолчининг саволига жавоб бермаган. Иложсиз қолган ва ўз ҳуқуқини яхши билган М.Ҳаққулов эса Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига мурожаат қилди. Мурожаат жамият масъул ходими ва кафе директори томонидан ўрганилганда, касса ходими нотўғри ҳисоб-китоб қилганлиги маълум бўлди. Эътиборсизлиги учун ходимга кафе раҳбарияти томонидан “хайфсан” берилди.