Жамоатчилик назорати — истеъмолчи манфаати демак!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танлови юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Урганч шаҳрида ўтказилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман(шаҳар) босқичида Урганч шаҳридаги “2-Маҳалла” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланмага эга бўлди.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг Шўрчи туман миқёсида биринчи ўринни “Алишер Навоий” маҳалласи қўлга киритди. Иккинчи ўринни “Янгиариқ”, учинчи ўринни “Эзгулик” маҳалласининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари эгаллади. Ғолиб бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳомийлар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Республика кўрик-танловининг Шофиркон туман босқичи 2018 йил 22 февраль куни тумандаги 9-сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди ва “Шодлик” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ғолибликка эришди.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичи Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳам бўлиб ўтди. Кўрик-танловда туманнинг “Шалола” МФЙ биринчи, “Катта Ялоғоч ота” МФЙ иккинчи ва “Дархон” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари учинчи ўринларни эгаллади.

Кўрик-танловнинг туман(шаҳар) босқичлари давом этмоқда.