ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ — ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШДА КАТТА КУЧ

Жорий йилнинг 6 март куни Наманган вилоятида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссия” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда туман, шаҳар босқичлари ғолиби бўлган 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясилари иштирок этди.

Қизиқарли ва баҳсларга бой бўлган кўрик-танловда биринчи ўринни Учқўрғон тумани “Маданият” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси эгаллади. Иккинчи ўринга Наманган шаҳар “Меҳнатобод” МФЙнинг ва учинчи ўринга Поп тумани “Ғурумсарой” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари эга бўлишди.

Ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.