ЖАМОАТЧИЛИК ТАЯНЧИ ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИДА МУҲИМ ОМИЛ

Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси тасарруфидаги ТСБ муассасасининг ишчи мутахассислари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан батафсил тушунчалар бериш билан бирга амалга ошириб келинаётган ишлар юзасидан қисқача маълумотлар берилди.

Йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва уларнинг таклифлари, кундалик ҳаётда учраб келаётган муаммолари эшитилди.

Тадбир якунида режалаштирилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ишчи мутахассисларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириши, уларнинг сифатли маҳсулотлар, иш ва хизматлардан фойдаланишларига замин яратиши таъкидлаб ўтилди ҳамда 1200 нафарга яқин ишчилар меҳнат қиладиган мазкур жамоада тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттиришга келишиб олинди.