Исроф бўлган ичимлик суви

Қўнғирот туманида яшовчи К.Отебаева туман истеъмолчилар ҳуқуқарини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра хонадоннинг олдидаги марказий сув қувури ёрилганлиги сабаб уй атрофи сувга тўлиб кетгани, бу уларга ноқулайлик келтириб чиқараётганидан норози бўлган.

Мазкур иш жамият ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, Қўнғирот туман сув тармоқлари мутахассислари томонидан ёрилган қувур таъмирлаб берилишига эришилди.