ИСТЕЪМОЛЧИГА ҚЎЙИЛГАН ҚАРЗДОРЛИК ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 рақамли ишонч телефонига Сариосиё тумани “Бўйрапўшт” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Шукуров табиий газдан 611 минг сўм нореал қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат асосида Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, натижада мурожаатчи қарздор эмаслиги аниқланди ва асоссиз равишда қўйилган қарздорлик олиб ташланди.