ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида Шовот тумани ҳокими Ҳакимбой Отахонов билан учрашди. Учрашувда туманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган ишлар ва бунда Шовот туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ўрни ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтилди. Шунингдек, туман жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.