ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШДА МАҲАЛЛАЛАР ЎРНИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман(шаҳар) босқичлари республикамиз ҳудудларида давом этмоқда.

Урганч туманида ўтказилган кўрик-танловда бешта маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари беллашишди. Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган кўрик-танловда туманнинг “Мевазор” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритди.

Хоразм вилояти Гурлан туманида ўтказилган кўрик-танловда “Катарлик” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлди.

Кўрик-танловнинг Хазорасп туман босқичида 8 та МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари иштирок этди. Якуний хулосалао бўйича биринчи ўринни “Бўстон” МФЙ, иккинчи ўринни “Шехлар” МФЙ ва учинчи ўринни “Боғдор” МФЙларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари қўлга киритдилар.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг Бухоро шаҳар босқичида “Ёшлик” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ғолиб бўлди. Шунингдек, кўшимча тарзда ўтказилган энг “Ёш истеъмолчи” номинацияси бўйича “Янги обод” МФЙ “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” комиссияси аъзоси Сайфуллаева Дилфуза ва “Фахрий истеъмолчи” номинацияси бўйича “Шергирон” МФЙ “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” комиссияси раиси Бақоев Нажмиддин ғолиб деб топилди.

Олтинсой туманида бўлиб ўтган кўрик-танловда “Боташ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритди ва федерациянинг туман жамияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.