ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА…

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов билан учрашди. Учрашувда туманда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган ишлар ва бунда Янгибозор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ўрни ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтилди. Шунингдек, туман жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.