ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

Жорий йилнинг 16 март куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Марказ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 2017 йил 26 сентябрда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, йиғилишда меморандум доирасида иккала ташкилотнинг ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида ўтказилиши мўлжалланган “Давлат бошқарув органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ва истеъмол маданиятини тарғиб қилиш соҳасидаги ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳи тузишга келишиб олинди.