ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИ — ХАЛҚ МАНФААТИ

Жорий йилнинг 24 февраль куни Конимех туман Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежида Конимех туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамкорлигида ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари вакиллари ўртасида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Конимех туман босқичи ўтказилди.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” Республика кўрик-танловининг Конимех туман босқичида 1-ўринни “Наврўз” МФЙнинг фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси эгаллади ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлган киритди.

Бугун, 26 февраль куни Наманган вилояти Косонсой туманида ўтказилган кўрик-танловда “Гулбоғ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олди. Тадбир сўнггида кўрик-танлов иштирокчиларига туман жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Наманган тумани маданият саройида ўтказилган кўрик-танловда “Деҳқонобод” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ғолибликка эришиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди. Тадбир сўнггида тадбир иштирокчиларига жамият томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Кармана туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида Нурота туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамкорлигида ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари вакиллари ўртасида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловнинг Кармана туман босқичида биринчи ўринни “Катта мачит” МФЙнинг фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолиб бўлди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган кўрик-танловда “Шодлик” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси биринчи ўринни олиб, вилоят босқичига йўл олди.

Бугун Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган кўрик-танловда “Кўприк” МФЙнинг  жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси ғолиб бўлди. Тадбир сўнггида кўрик-танлов иштирокчиларига туман жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.