ИСТЕЪМОЛЧИ ЎЗ ҲУҚУҚИНИ БИЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Учқўрғон туманида бўлиб ўтган кўрик-танлов қизғин бахсларга бой бўлди ва кўрик-танловда “Маданият” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллади.

Наманган шаҳрида ўтказилган кўрик-танловда эса “Меҳнатобод” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритди.

Тўрақўрғон туманидаги кўрик-танловда “Еттикон” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўрини олди ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Наманган вилоятининг Норин туманида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда “Тошлоқ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўл олди.

Кўрик-танловнинг Чортоқ туман босқичи 26 февраль куни 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда “Ҳазратшох” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритди.

Чуст тумани Маданият санъат саройида ўтказилган кўрик-танловда “Яккабулоқ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олди.

Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман босқичида “Каттабоғ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликни қўлга киритди ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.