ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ТАЪМИНЛАНГАНИДАН МИННАТДОР

Бойсун тумани “Оби” маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи фуқаро Мўминов Улуғбек Шеробод туманидаги “Автоэҳтиёт қисмлар” дўконидан  енгил автомашинаси учун 418 минг сўмга аккумулятор сотиб олади. Орадан бир неча кун ўтмасдан аккумулияторда носозлик сезилади. Улуғбек Мўминов қайтариб олиб келиб, сотувчига ҳолатни тушунтиради ва алмаштиришини ёки пулини қайтариб беришини таклиф қилади. Бу таклифларга сотувчи рад жавобини берганидан норози бўлиб, Шеробод туман Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Шеробод туман жамияти ходимлари ва мурожаат муаллифи иштирокида “Автоэҳтиёт қисмлар” дўконига бориб ўрганилди. Дарҳақиқат аккумулятор носоз экан. Бу ҳаракатлардан сўнг дўкон ходимлари ўз хатоларини тан олишди. Шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари бўйича тушунтиришлар ҳам берилди. Улуғбек Мўминов  эса аккумуляторга сарфлаган пулини, яъни 418 минг сўмни қайтариб олди.

“Сиздан миннатдорман, мушкулимни осон қилдингиз!” — дейди у ўз хатида туман жамияти ҳодимларига.