ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШДА МАҲАЛЛАЛАР ЎРНИ

Жорий йилнинг 26 февраль куни Термиз шаҳридаги Ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Бунда шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар иштирок этишди. “Шифокор” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни “Боғи шамол” МФЙнинг ва учинчи ўринни “Гулираъно” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари эгаллади.

Бундан ташқари “Боғзор”, “Жайҳун” ва “Сурхон соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳузурида ташкил этилган комиссиялари “Ҳудудда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини таъминлашда энг фаол комиссия”си, “Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда энг яхши натижаларга эришган комиссия”си, “Ҳудудда коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши ишларида фаол комиссия”лари номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Тадбир иштирокчилари Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Янгиариқ туманида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда “Каттабоғ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланма олди.

Бугун, 27 февраль куни Кўшкўпир туманида жойлашган Агросанот касб-ҳунар коллежида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда жами бешта маҳалла фуқаролар йиғинининг комиссиялари иштирок этди ва улар учта шарт бўйича беллашдилар. Якуний натижаларга кўра “Маданият” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олди.

Тадбир якунида танлов иштирокчиларига федерациянинг туман жамияти томонидан эсталик совғалари ва сертификатлар топширилди.