Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида аҳоли (фуқаролар) билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот ўрнатиш, жойларда сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда Давлат дастурининг ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими А.Тўраев иштирок этди.