КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Юқори савияда ўтган кўрик-танловда Тошкент шаҳрининг барча туман босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар қатнашдилар. Кўрик-танлов якунларига кўра Учтепа тумани “Қорёғди” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни ва Мирзо Улуғбек тумани “Катта Ялонғоч ота” МФЙ жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси иккинчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Тадбир якунида ғолиблар ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.