КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ТУМАН БОСҚИЧЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 24 февраль куни Нурота туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Нурота туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамкорлигида ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари вакиллари ўртасида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Нурота туман босқичи ўтказилди. “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” Республика кўрик-танловининг Нурота туман босқичида биринчи ўринни “Эшон судур” МФЙнинг фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси эгаллади ва танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу куни Навбаҳор туман маданият бўлими фаоллар залида Навбаҳор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамкорлигида ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари вакиллари ўртасида кўрик-танловнинг Навбаҳор туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловнинг туман босқичида “Мирзо Улуғбек” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолиб бўлди ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Когон туман босқичи 24 февраль куни тумандаги 6-сон болалар мусиқа мактабида бўлиб ўтди. Танловдаа Когон туман ҳокими Й.Жумаев, туман прокурори С.Холматов, туман МИБ бошлиғи Н.Рўзиевлар ва барча туман фаоллари иштирок этишди.

Кўрик-танлов ҳайъат раиси вазифасида иштирок этган Когон туман ҳокими сўзга чиқиб; истеъмолчи ва унинг ҳуқуқ-мажбуриятлари ҳақида тушунтиришлар бериб, танлов иштирокчиларини қутлади.

Кўрик-танловда,  биринчи ўринга “Ниёз Ҳожи” МФЙ, иккиничи ўринга “Беклар” МФЙ ва учинчи ўринга “Сухор” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиялари эга бўлишди.

Кўрик-танлов туманларда давом этмоқда.