ЛОЙИҚ КЕЛМАГАН КУРТКА, СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Денов туманидаги “Сурхон Диёр” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.Жумаева туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Унда келтирилишича, истеъмолчи Денов тумани “Ҳалқ-Обод” бозоридан 335 минг сўмга куртка харид қилган. Бироқ, уйга бориб бироз шошганини тушунади ва зудлик билан дўконга қайтиб, сотувчидан пулини қайтариши ёки махсулотни бошқасига алмаштириб беришини илтимос қилади. Сотувчи эса, бунга норозилик билдиради. Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, фуқаронинг эътирози ҳақли деб топилди ва истеъмолчига 335 минг сўм пули қайтариб олиб берилди.