Матбуот анжумани ўтказилди

    2017 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этишда жамоат ташкилотларининг ўрни”  мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Федерациянинг 2017 йилнинг 20 февралида 9 и/ч-сонли буйруғи билан ижрога қаратилди.

    Мазкур чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида, ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Федерация марказий ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари раисларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқот кунлари этиб белгиланди.

    2017 йилнинг 9 ойи давомида Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари раислари аҳоли (фуқаролар) билан жами 7670 марта мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотлар давомида уй-жой коммунал (2208та), савдо(1371та), соғлиқни сақлаш (576та), алоқа (240та), транспорт (307та), сервис хизматлари (242та), таълим (280та) ва бошқа соҳалар (2446та) бўйича бошқа соҳаларда фуқаролар тегишли масалалар ечими юзасидан амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлар.

    Мазкур мулоқотлар  Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Навоий, Фарғона ҳамда бошқа вилоятлар аҳолиси билан ўтказилди ва  ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кексаларга ташкилот томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир қаторда уларнинг  соғлиқни сақлаш, коммунал соҳадаги муаммолар жойларда ташкил этилган учрашувларда давлат ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда ечим топишида бўйича яқиндан кўмак берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармони, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ижро этувчи органларининг 2017 йил 20 январдаги 01-01/17-сонли кенгайтирилган йиғилиши баёни (қарори)нинг 2.2. банди ижросини таъминлаш мақсадида, Федерациянинг 06.02.2017 йилдаги “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 6 и/ч-сонли буйруғи қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.

    Ушбу буйруқ асосида Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилди.

    Ҳисобот даврида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига келиб тушган 4225 та мурожаат рўйхатга олинди. 3125 та мурожаат бўйича уларга қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқлари тушунтирилди. 515 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 100 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

    2017 йилнинг 9 ойи давомида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 8173 та мурожаат (ариза, таклиф ва шикоят)лар келиб тушди. Мазкур ариза ва шикоятларнинг  89,0 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 2 млрд. 984 млн. 6420 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

    Шундан, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари истеъмолчилардан тушган 165 та ариза ва шикоят асосида уларнинг манфаатларини кўзлаб, суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 226млн. 673 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Федерация ва унинг қуйи тузилмалари жорий йилнинг 9 ойи  давомида  аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини юксалтириш, соҳага оид қонунлар тарғиботига қаратилган  мавзуларга бағишланган  1455 та ўқув-семинари ва 5101 та давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, радио орқали 2921 та эшиттириш, телевидениеда 1067 та чиқиш ташкил қилинди, марказий ҳамда маҳаллий газета ва журналларда 1937та, интернет нашрларида эса 1272 та мақола чоп қилинди.

    2015 йилда Федерация Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро келишув асосида, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш мақсадида  1091 қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилди.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг интернет тармоғида www.istemol.uz, www.potreb.uz расмий вебсайти фаолияти йўлга қўйилиб, Федерация фаолияти ва унинг ҳудудий тузилмалари амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги янгиликлар ўзбек ва рус тилларида жойлаштириб борилмоқда.Федерациянинг виртуал қабулхонаси ташкил этилиб,  жорий йилда RM.istemol.uz доменига  ўтказилди. Эндиликда ариза, таклиф ва шикоятлар ушбу веб-сайт орқали электрон тарзда қабул қилинмоқда.

    Федерация халқаро миқёсда хорижий мамлакатлардаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан уларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги  илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида ҳамкорлик алоқалари жуғрофиясини кенгайтирмоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида федерация тизимида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали янги ишчи ўринлари яратиш, тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Паркент туманида чорвачиликка ихтисослашган “Consumer Protect”, Бўстонлиқ  туманида қуёнчиликка ихтисослашган “Bo`Stonliq Protect Consumers”, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманларида наслдор эчкиларни боқиш ва кўпайтиришга  ихтисослашган  “Hisor Protect Consumers” ҳамда  “Surxon Protect Consumers” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилиб,  40 та янги иш ўрни яратилди.

    Тадбир давомида Федерация мутахассислари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган саволларига  атрофлича жавоблар берилди.