МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ — ЮРТ ОБОДЛИГИ

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” Республика кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 15 та маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси кўрик танловинннг вилоят босқичида иштирок этди. Улар 3 та шарт асосида дўстона кураш олиб боришди. Танловнинг 1-шартида иштирокчилар томонидан ўз маҳалласида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, Истеъмолчиларнининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб бораётган ишлари акс эттирилган алъбом кўринишида ўзларини таништирдилар. Танловнинг 2-шартида Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияларнинг билим савияси, тажрибаси, мулоҳаза юритишини баҳолаш, шунингдек, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигини тўғри қўллай олишини намойиш этган ҳолда танлаган саволларига жавоб бердилар. Танловнинг 3-шартида Саҳна кўриниши, ҳар бир иштирокчи ўзи тайёрлаб келган театрлаштирилган кўриниш воситасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига оид бўлган кундалик турмуш жараёнида учраб турган муаммо ва камчиликлар юзасидан 10 дақиқагача бўлган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Саҳна кўринишида муаммо ва камчиликларни намойиш қилиш баробарида мазкур муаммонинг ечими нимадан иборат, деган саволга жавоб ўз аксини топди.

Кўрик-танловда биринчи ўрин Шаҳрисабз туман “Хужахуросон” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясига насиб этди. Иккинчи ўринни Китоб туман “Нурафшон” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ва учинчи ўринни Қамаши туман “Қизилтепа” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси қўлга киритди. Ғолиблар ҳомийларнинг I-II-III- даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, кўрик-танлов якунида “Ҳудудда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини таъминлашда энг фаол комиссия”, “Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда энг яхши натижаларга эришган комиссия” ва “Ҳудудда коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўланиш ишларида фаол комиссия” номинациялари бўйича Қарши шаҳар “Эски анҳор” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси Ходжаев Ҳасан, Миришкор тумани “Янгиобод” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси Исмоилов Раҳмонберди ва Косон тумани “Юқори Оброн” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси Холмуродова Гўзал опалар ғолибликка эришдилар. Ғолибларга ҳомийларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.