МАҲСУЛОТ ТАНЛАШДА СЕРГАК БЎЛИНГ!

Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Раҳмонов Қолдибек томонидан мурожаат қилинди.

Фуқаро Раҳмонов Қолдибек аризасида маълум қилишича Зарафшон шаҳар Марказий бозорда жойлашган 96-савдо дўконидан 17 500 сўмга конфет маҳсулотини сотиб олган, ва (сотувчи) билан оғзаки шартнома тузиб келишилган пул сўммани нақд шаклда амалга оширган. Аммо уйига олиб бориб, қараганида маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтганлигини билиб сотувчига қайтариб олиб борган сотувчи эса маҳсулотни қайтариб олмаслигини ва пулини қайтариб бермаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг фуқаро Раҳмонов Қолдибек истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқини ҳимоя қилишини сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди. Ушбу ҳолат бўйича Зарафшон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан кузатув-ўрганишлар олиб борилиб, марказий бозорда жойлашган 96-савдо дўкони сотувчиси билан учрашилди. Унга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди ва сотувчи ўз хатосини англаб етди. Фуқаро Раҳмонов Қолдибекка маҳсулот учун тўлаган маблағи олиб берилди.