“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг айниқса ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари тарғиботини тизимли олиб бориш, шунингдек ёшларнинг истеъмолчи сифатида билим ва кўникмаларини ошириш, энг зукко ва иқтидорли истеъмолчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан республикамиз мактаб ўқувчилари ўртасида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусидаги республика иншолар кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов жорий йилнинг 15 март – 15 апрель кунлари уч босқичда бўлиб ўтади.