МУРОЖААТ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

Бағдод шаҳарчасида яшовчи  Фотимахон Ҳасанова  туман марказидаги маиший буюмлар бозоридан 5 литр ҳажмдаги сув қайнатгич (тефаль) сотиб олди. Уйда   фойдаланганда  кўк чироқчаси ёнишига қарамай  сув қайнамаётганини кўради.

Сотувчига ҳолат тушунтирилганида сифатсиз маҳсулотни алмаштириб бера олмаслигини айтди. Шундан кейин Ф.Ҳасанова  Бағдод тумани  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Жамият ходимлари кўмаги билан 210.000 сўмга сотиб олинган рўзғор буюми  сифатлисига алмаштириб берилди.