МУҲТАРАМА ОНАХОНЛАР, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР!

Ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зоти, табаррук оналарни ҳар қанча улуғласак арзийди. Юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон қилиш, жамиятда улкан вазифаларни амалга ошириш, оилада ватанга меҳр-оқибат муҳитини кучайтириш, сабр-қаноат, оқилалик ва шукроналик каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирган бу бизнинг содда, меҳрибон, фидойи ва меҳнаткаш аёлларимиздир!

Аёлларимиз бугунги тез ўзгариб бораётган глобаллашув замонида ҳам ҳаётимизнинг ҳал қилувчи устувор йўналишларида, замон талаблари билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, улкан ютуқларга эришаётганини юксак қадрлаймиз.

Мана шу шукуҳли айёмда латофату нафосатли, вафо ва садоқатли, қалб саховатга тўла бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз!

Ҳурмат билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси