НАВОИЙЛИК ЁШЛАР: ЮКСАК ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбариятининг “2018 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Навоий вилояти ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

Унда федерациянинг ҳудудий бирлашма раҳбарияти, туман (шаҳар) жамиятларида фаолият олиб бораётган ёшлар, таянч гуруҳлари раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш, бу борада давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда тарғибот тадбирларини ташкил этиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганлигига эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув қизғин саволларга бой бўлди. Ёшларни қизиқтирган саволларга федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов жавоб берар экан, ёшларининг кўзларида эртанги кунга бўлган улкан ишонч мужассам эканини таъкидлаб, уларнинг барча таклифларини қўллаб-қувватлаб, бу борада зарур ёрдамларни аямаслигини айтиб ўтди.

– Мамлакатимизда биз, ёшларнинг ҳар томонлама камол топишимиз учун қилинаётган эътибор ва ғамхўрликнинг қадрига етишимиз, улардан унумли фойдаланиб, куч ва салоҳиятимизни Ватан равнақи йўлида сафарбар этишимиз зарур. Ана шундагина биз она Ватанимизга муносиб фарзанд, эртанги кунимиз, буюк келажагимизнинг ҳақиқий эгалари бўлиб етишамиз, , – дейди  тадбир иштирокчиларидан бири Ситора Мардонова.

Учрашув доирасида ёшлар томонидан билдирилган таклифларга асосан Навоий Давлат педагогика институти ҳузуридаги 1-сон академик лицейида “Энг ёш истеъмолчи” клуби ташкил этиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда истеъмолчилик маданиятини янада ошириш бўйича турли акция ва тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.