Навоий вилояти. Халққа хизмат қилиш – энг асосий вазифа

    Аҳолини электр, иссиқлик, газ, сув ва бошқа ҳаётий зарур воситалар билан узлуксиз таъминлаш, одамларнинг фаровонлиги ва розилигини ошириш бўйича Президентимиз томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ, манзилли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилган.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси раҳбарияти ишчи гуруҳ аъзоси сифатида бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб келмоқда.

    Ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятининг чекка ва олис ҳудудларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини тезкор ва таҳлилий ўрганилиши натижасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, бепоён Қизилқум чўлида жойлашган, табиий газ етиб бормаган аҳоли пунктлари – Мурунтов ва Даугизтоғ қўрғонларида истиқомат қилаётган аҳолининг муаммолари ўрганилди. Турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида суюлтирилган маиший газ баллонлари етказиб берилиб, узлуксиз таъминланиши йўлга қўйилди.