Наманган вилояти Мижозга дафтарча очилгану аммо…

    Учқўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жорий йилнинг ўтган даврида аҳолидан 73 та аризалар келиб тушган бўлиб, уларнинг 66 таси ижобий ҳал этилишига эришилди. Мазкур мурожаатлардан бири тумандаги Қўғай ҚФЙ. Ёрқинбойчек МФЙда яшовчи  Н.Обидовнинг шикоят аризаси бўлиб, унинг  хонданига 2010 йилда туман газ таъминоти идораси ходимлари томонидан газ тушириб бериш мақсадида фойдаланиладиган табиий газ учун ҳисоб-китоб бўйича мижоз дафтарини очиб беришгану, аммо  бу хонадон негадир мутлақо газлаштирилмаган.

    Орадан шунча вақт ўтиб истеъмолчи хонадонига бир миллион йигирма беш минг сўм қарздорлиги ҳақида хабар келган.

    Истеъмолчи Н.Обидовнинг аризаси уч кун давомида жамият ходимлари ва таъминотчи корхона ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда ушбу хонадонда қарийб 17 йилдан буён газ йўқлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун белгиланган қарздорлик асоссизлиги маълум бўлди. Мазкур мурожаат  истеъмолчига фойдасига ижобий ҳал этилишига эришилди.