Наманган вилояти. Ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Федерация тизими раҳбарларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 8 и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш доирасида, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида аҳоли (фуқаролар) билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот ўрнатилиши, жойларда сайёр чиқишларни ташкил этилишини назорат қилиш ҳамда ҳудудий бирлашмалар иш фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Федерация раҳбарияти Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлди.

    Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқовлар иштирокидаги учрашув  вилоят ҳокимининг 2017 йил 24 апрелдаги “Вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 242-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқалари муҳокамасига бағишланди.