Наманган вилояти Ўрганишлар истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди

Поп туманида яшовчи фуқаролардан  Поп тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимя қилиш жамиятига 77 та ариза келиб тушган ва уларнинг деярли барчаси ўз вақтида ижобий  ҳал этилишига эришилди.

Хусусан, туманнинг Уйғур қишлоғи, Учуйли МФЙда яшовчи  Б.Маҳмудов   туман газ таъминоти корхонаси томонидан 900 000 минг сўм қарздорлик қўйилганидан норозилик билдириб ариза берган. Ушбу мурожаат юзасидан истеъмолчининг мурожаатини ҳал қилиш мақсадида ижро этувчи аппаратининг ходимлари истеъмолчи Б.Маҳмудов билан биргаликда “Водийгазтаъмингот” унитар корхонаси  АСУ компьютери хатловдан ўтказилди ва табиий газга бўлган барча ҳужжатлар йиғинидисини йиғиб, Поп туман газ филиали АБТ оператор Р.Нурматов билан биргаликда ўрганилиб чиқилди. Натижада истеъмолчига нисбатан қўйилган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди, аксинча Б.Маҳмудов газ тўловларига ҳтто олдиндан  345 749 сўм тўлаб қўйганлиги яъни ҳақдорлиги аниқланди.