ОДАМЛАР РОЗИ БЎЛСА…

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Наманган вилояти Чуст туманига ташриф буюрди. Федерация раиси Чуст туманига ташрифи доирасида “Дўстлик” МФЙ, “Янгиер” кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи 68 ёшли Ҳошимова Сабоҳат аянинг аҳволидан хабар олди. Ҳошимова Сабоҳат онанинг оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида турсада маҳалла раҳбарияти Сабоҳат аянинг аҳволидан бирор марта хабар олмаган. Қайтанга, Сабоҳат она қаромоғидаги вафот этган қизининг ўғлига нафақа пули сўраб борганида турли баҳоналарни рўкач қилиб, нафақа пули тайинламаган.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов томонидан Сабоҳат аяга рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлар, оила бюджетига кўмак бериши учун товуқхона ва эллик дона товуқ тақдим этилди. Шунингдек, Федерациянинг Чуст тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ҳошимова Сабоҳат аянинг аҳволидан доимий хабар олиб туриши таъкидлаб ўтилди.