Одамлар рози бўлса…

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Наманган вилоятига сафари чоғида дастлаб Чуст туманига ташриф буюрди. Федерация раиси Чуст туманига ташрифи доирасида “Дўстлик” МФЙ, “Янгиер” кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи 68 ёшли Ҳошимова Сабоҳат аянинг аҳволидан хабар олди. Ҳошимова Сабоҳат онанинг оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида турсада, маҳалла раҳбарияти Сабоҳат аянинг аҳволидан бирор марта хабар олмаган. Қайтанга, Сабоҳат она қаромоғидаги вафот этган қизининг ўғлига нафақа пули сўраб борганида турли баҳоналарни рўкач қилиб, нафақа пули тайинламаган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов томонидан Сабоҳат аяга рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари, оила бюджетига кўмак бериши учун товуқхона ва эллик дона товуқ тақдим этилди. Шунингдек, Федерациянинг Чуст тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ҳошимова Сабоҳат аядан доимий хабар олиб туриш таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация раиси Ж.Саримсоқов вилоятнинг Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев билан учрашди. Учрашувда Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 24 апрелдаги “Вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 242-сонли қарори ижросини бугунги ҳолати ҳамда туманда фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманда “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловини юқори савияда ўтказиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида “Чуст кўприк” МФЙда яшовчи Мамажонова Турсуной опанинг аҳволидан хабар олди. Турсуной опага рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этилди. Опанинг уйида беш нафар оила аъзоси бўлиб, оила ўз боқувчисини йўқотган. Икки нафар фарзанди руҳий носоғлом, яъни меҳнатга лаёқатсиз. Шунингдек, “Зарбдор” МФЙ, “Адолат” кўчаси 105-уйда яшовчи фуқаро Абдураҳмонов Турсуналининг ҳам аҳволидан хабар олинди. Турсунали мавсумий ёлланма ишчи, айни қиш кунларида у қилиши мумкин бўлган ишлар тўхтаган. Турсуналининг икки нафар мактаб ёшидаги ва бир нафар беш ёшдаги фарзанди бор. Аёли эса уй юмушлари ва бола тарбияси билан банд. Федерация раҳбарияти томонидан Абдураҳмонов Турсуналига рўзғори учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов Поп туманига ҳам ташриф буюриб, туман ҳокими Аъзамжон Султонов билан учрашди. Учрашувда Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 24 апрелдаги “Вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 242-сонли қарори ижросини бугунги ҳолати ҳамда туманда фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шуни эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда манфаатдор вазирлик, идоралар билан имзоланган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма қарорга кўра, жорий йилнинг 16 февралидан “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танлови бошланди.

Федерация раҳбариятининг Наманган вилоятига ташрифи давомида “2018 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида федерация раҳбарияти ҳамда Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда федерация раҳбарияти томонидан тизимдаги ёшларни қийнаётган муаммолар тингланди.

Кўтаринки руҳда ўтган очиқ мулоқотда Наманганлик ёшлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён қилиб, ҳудудий ижро органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларда “Ёш истеъмолчи” тўгаракларини ташкил этиш, мактаб ўқув дастурларига истеъмолчи ҳуқуқи дарслигини киритиш каби қатор таклифларини билдириб ўтишди. Наманган вилоят ҳудудий бирлашма раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Гулчеҳрахон Эркаеванинг илтимосига кўра Федерация раиси Ж.Саримсоқов Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган вилоят ҳудудий бирлашмасидаги Бошланғич ташкилотига янги замонавий компьютер жамланмасини совға қилди. Наманганлик тизим ёшларининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, йилда камида бир маротаба федерация тизимидаги ёшларнинг “Дўстлик” форумини ўтказиш белгилаб олинди.