“Радиомулоқот”да истеъмолчи ҳуқуқи

    “O‘zbekiston FM-103,1”  радиоканалининг “Радиомулоқот” эшиттириши Федерация томонидан 21017 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида олиб борилган  амалий чора-тадбирлар самарасига бағишланди. Мазкур эшиттиришда тингловчилар нафақат Федерация фаолияти, балки Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ва “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва  хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлар ва соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан ҳам бохабар бўлдилар.  Шунингдек, ўзларини истеъмолчилик борасида қизиқтирган саволлари, ўйлантираётган муаммоларига ҳам мутахассис томонидан жавоблар олдилар.