Самарқанд вилояти АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК

Коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳар бир истеъмолчининг  асосий вазифаларидан биридир. Электрдан  ишлатасизми,  газ ёқасизми, сув ичасизми, марҳамат қилиб пулини тўлаб қўйинг. Пахтачилик  Шарофиддин Бекназаров бу ҳақда ташвиш қилмайди. Негаки, бу борадаги ҳамма ишлари саранжому саришта. Аммо яқинда  унинг хонадонага келган тумангаз идораси ходимлари кутилмаганда  107 минг сўм қарзи борлигини   айтишди.

Бекназаров бу хатловдан норози бўлиб ИҲҲҚ ЖФининг ҳуҳудий бирлашмасига шикоят қилган. Унда айтилишича,  истеъмолчи асосссиз  қарздорга айлантирилмоқда. У  аризасига ҳужжатларни ҳам илова қилган. Бирлашма  аралашувидан сўнг, “Марказгаз таъминот” унитар корхонаси  “Пахтачи тумангаз филиали” мутахассислари бу хонадонда қайта хатлов   ўтказди. Натижада Шарофиддин Бекназаровнинг  ҳеч қандай қарзи йўқлиги,  аксинча 234 минг сўмдан зиёдроқ олдиндан тўлови мавжудлиги аниқланди.

Шунақа гаплар, қонун қоидаларни яхши билсангиз ва унга амал қилсангиз, ҳечам қоқилмайсиз, ҳамма ишингиз беш бўлади.