Самарқанд вилояти Бошқарув пульти алмаштирилди…

 

Б.Барноев Самарқанд шаҳридаги “Мармар” бозори атрофида жойлашган “SAMSUNG” маиший моллар дўконидан кондиционер сотиб олади. Уйига бориб қурилмани ўрнатса, у ишламайди. Шунда асаби бузилган истеъмолчи Самарқанд шаҳар  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Жамиятнинг масъул ходимлари, аризачи ва дўкон маъмурияти ҳамкорлигида мурожаат ўрганилиши жараёнида, сотувчи кондиционер бошқарув пультининг (адашиб) бошқасини берганлиги аниқланди ва муаммо бартараф этилди. Истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди.