Самарқанд вилояти. Буюртмачини айблаганди…

Самарқанд тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Шерзод Ҳамроқулов томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига “Абдулазиз металл сервис” МЧЖ га қарашли тунукага ишлов берувчи цехга берган буюртмасининг нотўғри ўлчамда яъни 0.7х5.35 ўрнига 0.53х7.3 ясалганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Аризада айтилишича, тадбиркор мижозга  “Ушбу ўлчамлар бўйича буюртма бергансиз”  деб туриб олади ва ёзиб олган дафтарини кўрсатмайди. Мазкур ариза  жамият ходимлари томонидан ўрганилганда цех ишчиси О.Норбеков ўлчамларни олишда адашганлиги маълум бўлди. Буюртма олувчи айбини тан олди ва мижозга ўз ҳисобидан ўлчамларини тўғрилаб  буюртмани қайта ясаб берди.