Самарқанд вилояти Буюртма эгасига етиб борди

Олмахон Ҳаитова Самарқанддаги Кимёгарлар шаҳарчаси 1 “А” уй умумий ётоқхонасида истиқомат қилади. У 2017 йил 6 декабрда Қарши шаҳрига юборган буюртма хати 15 кундан кейин ҳам етиб бормаганлигидан билгач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қўнғироқ қилади. Ариза федерациянинг Самарқанд шаҳар  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  ва Самарқанд туманлараро почта боғланмаси ташкилоти ходимлари ҳамкорлигида ўрганилганда истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди.  Шундан сўнг буюртма ўз эгасига етиб борилиши таъминланди.