Самарқанд вилояти газ босими Газ босими пасайганди…

Самарқанд шаҳри Озодлик кўчасида яшовчи Виктория Аванессова яшаб турган хонадонида газ босими пастлигидан шикоят қилиб , Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига  мурожаат қилди. Мазкур ариза ҳудудийлиги жиҳатдан федерациянинг Самарқанд шаҳар жамияти мутахассислари ва газ таъминоти идоралари томонидан ўрганилди. Аниқланишича, вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали 1-сон участка мутасаддилари томонидан Озодлик кўчасидаги ГТҚ (газ тақсимлаш қурилмалари)нинг кириш-чиқиш босимларини керакли параметрларга мослаштириш натижасида мурожаатчининг хонадонида газ босими пасайганлиги аниқланган ва муаммо бартараф этилган.

Саттепо массиви 120-уй 13 хонадонда яшовчи Елена Кулангиева ҳам онаси яшаётган Самарқанд шаҳри Артём кўчаси 1-берк кўча 27 уйда газ йўқлигидан шикоят қилиб Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ ишонч телефонига  мурожаат қилиган. Самарқанд шаҳар жамияти мутахассисилари ва шаҳар газ таъминоти ходимлари ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида хонадонда бўлиб, газ сарфини ҳисобловчи РЛ-6 русумли газ ҳисоблагич ускуна филтри тозалангандан сўнг табиий газ таъминоти яхшиланди.